Исроил террор сиёсатини олиб бормоқда

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Исроил бош вазири Бенямин Нетаняхуни Африн борасидаги сўзлари учун танқид қилди. Исроил бош вазири Туркия ҳарбий кучларини Суриянинг Африн вилоятида тинч аҳолига нисбатан ҳарбий жиноятлар қилишда айблаган эди.

«Нетаняху жуда ғалати ва бемаъни баёнотлар қиляпти. Туркия терроризмга қарши қаттиқ кураш олиб бораётган бир пайтда Исроил жиноятчилик билан курашиш ўрнига террор сиёсатини юритяпти», деди Эрдўғон Адана вилоятида сўзлаган нутқида.
Туркия раҳбари Нетаняхуни фаластинликларга босим ўтказишдан ва Анқарани танқид қилишдан воз кечишга чақирди.

back to top