Шарқий Ғутанинг «жажжи тимсоли» Туркияга келтирилди

Дамашқ яқинидаги Шарқий Ғута шаҳридан бўлган жажжи болакай – Карим Башар Асад кучлари авиазарбаси натижасида онасидан айрилган ва бир кўзи кўрмайдиган бўлиб қолганди. Кеча у Туркияга келтирилди.

«Шарқий Ғутанинг жажжи тимсоли» отаси Абу Муҳаммад ва икки синглиси билан эвакуация қилинган бошқа аҳолига қўшилиб аввал Идлибга келди.
Бу ерда Каримнинг оиласи билан Туркия Қизил Ярим ой жамияти раҳбари Карим Киникнинг учрашуви бўлиб ўтди.
Кейин Туркия Қизил Ярим ой жамияти ходимлари Карим ва унинг оиласини Хатай вилоятидаги «Жилвагўзи» чегара пункти орқали Райҳанли туманига ўтказиб қўйдилар.
Шарқий Ғутадаги шиддатли отишмалар ва бомбалашлар пайти Каримнинг оиласи узоқ вақт ертўлаларда ва бомбадан пана жойларда жон сақлаб юрди, фақат Россия кафолати остида Шарқий Ғутадан аҳолини эвакуация қилишга келишиб олингандан сўнг уларни шаҳардан олиб чиқиб кетиш имкони туғилди.
Жажжи Каримнинг фожиаси ҳақида эса дунё «Анадолу» агентлиги орқали хабар топди, шундан сўнг ушбу жажжи болакай Шарқий Ғута қамали тимсолига айланди.
Келишувга кўра шу кунгача Арбин, Земелка ва Айн Терма туманларидан 45 минг суриялик эвакуация қилинди.

back to top