Кемероводаги ёнғинда одамларни қутқарган мусулмон мукофотланди

Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин Кемероводаги ёнғинда инсонларни қутқарган шаҳарликларга мукофотларни топширди.

Мукофотланганлар орасида Фарзон Салимов ҳам бор. У «Зимняя вишня» савдо мажмуасида ёнғин пайти эскалатор олдида тиқилинч пайдо бўлганини кўриб, одамларни ўзи ишлаётган пойафзал дўкони орқали захира чиқиш эшигидан чиқариб юборган. Фарзон ва унинг ҳамкасби Хуршид 50 дан ортиқ инсоннинг ҳаётини сақлаб қолдилар.
Бастрикин мукофотланганларга мурожаат қилиб, Тергов қўмитаси номидан миннатдорчилик билдирди. «Атрофимизда юрак амри билан иш қилиб, одамларга фойдаси теккан кишилар бисёр», деган у.

back to top