Муслима насронийларни мутаассир қилди

Нигериянинг Кадуна штатида яшовчи муслима Рамату ҳожи Тижоний яқинлашиб келаётган Пасха байрами муносабати билан ҳамюртларига қувонч улашди.

У 50 та камбағал насроний беваларга товуқ гўшти ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини эҳсон қилди ҳамда бу ишини динлараро уйғунликка ҳисса қўшиш истаги билан изоҳлади. Бу ҳақида IslamNews сайти Vanguard Nigeria нашрига таяниб маълум қилди.
«Бутун дунёдаги насронийлар шу ҳафта 40 кунлик рўза ва ибодатларини якунлайдилар, – деди муслима. – Шундай кунларда беваларга товуқ гўшти ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари билан мадад беришга аҳд қилдим, токи улар диний байрамни дунёдаги бошқа насронийлар қатори хуш кайфиятда ўтказсинлар». Сахий Рамату ҳожи Пасха байрамида савоб қилишни одатга айлантириб олган. Ўтган йил муслима тергов давомида қўлга олинган 10 нафар ёш насроний учун гаров пулини тўлаб, уларнинг байрамни озодликда, ўз оиласи даврасида нишонлашига имкон яратиб берган эди. «Бу тинчлик ва динлараро тоқатлиликка ҳисса қўшишнинг бир усулидир», дейди у.

IslamNews

back to top