Christie’s кимошди савдосида қадимий мусҳаф савдога қўйилади

Британия пойтахти Лондондаги Christie’s кимошди савдо уйида 26 апрел куни сотувга қўйиладиган ашёлар рўйхати эълон қилинди.

Энг харидоргир бўлиши кутилаётган ўнта ашё рўйхатида биринчи бўлиб Қуръони Каримнинг қадимий мусҳафи турибди.
Блоуинарт нашри хабарига кўра, матн ўлчами 11.9 x 6.8 cм, саҳифа ўлчами 22.2 x 13.4 cм бўлган мазкур мусҳафда Усмонли империяси давридаги турк хаттоти Яҳё Ҳилмийнинг имзоси бўлиб, 1886 – 1877 йиллар санаси қўйилган.
Қуръони Карим қўлёзма нусхасининг бошланғич нархи 495 минг 250 АҚШ долларидан 707 минг 500 долларгача деб баҳоланган.
Мусҳаф иллюминациясига Ҳуснининг шогирди Усмон Юмни, деб имзо чекилган.
26 апрел кунги кимошди савдосида мусулмон ва Ҳиндистон санъат асарлари, жумладан, қўлда тўқилган қадимий гиламча ва гиламлар савдога чиқарилиши эълон қилинган.

back to top