АҚШнинг Огайо штатида янги Исломий марказ қурилади
АҚШнинг Огайо штатида жойлашган Шимолий Риджвилл шаҳар кенгаши Ғарбий Клийвленд Мусулмонлар уюшмаси учун жамоат маркази қуриш лойиҳасини 2 апрел куни бир овоздан (7:0) маъқуллади.
Лойиҳада 1672 квадрат метр майдонда жойлашган марказ биноси кўпи билан 1200 кишини сиғдира оладиган намозхона, синф хоналари ва бошқа хоналардан иборат бўлиши назарда тутилган.
Мусулмонлар шаҳар кенгашига тақдим қилган ариза Режалаштириш комиссиясининг 26 март кунги йиғилишида бир овоздан (4:0) тасдиқланган эди.
Шаҳар кенгаши маъқуллаганидан сўнг, энди ҳужжат шаҳар қурилиши департаментига жўнатилади.
Хрониклет нашрига кўра, Шимолий Риджвилл шаҳри ҳокими Давид Жиллок иккала йиғилишда кенгаш аъзоларидан тасдиқланган ҳужжатни маъқуллашни сўраган.