Исроил радиобошловчисини ижтимоий тармоқларда билдирган фикри учун ишдан олишди
Коби Мейдан фаластинликларнинг тинчлик намойиши ўтказилаётган вақтда Исроил аскарлари томонидан ўлдирилганлиги ҳақида фикр билдирган.
ИЕРУСАЛИМ (Қуддус) (АА) – Исроил армияси радиостанцияси бошловчиси Коби Мейдан Ғазо секторидаги 18 нафар фаластинликнинг ўлимига алоқадор ижтимоий тармоқларда қолдирган фикри учун ишдан олиб ташланган.
«Haarez» Исроил газетасида маълум қилинишича, радиобошловчи Мейдан ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасида фаластинликларнинг «Ер куни»ни нишонлаётганлари вақтида Исроил аскарлари томонидан ўлдирилганлиги ҳақида ёзаркан, «Бугун ўзимнинг исроиллик эканлигимдан ор қиламан», деб ёзиб қолдирган ва шундан кейин радиостанция директори Шимон Алькабец уни эфирдан узофлаштирган. Шунингдек, Исроил Мудофаа вазири Авигдор Либерман ҳам ўзини исроиллик эканлигидан ор қиладиган кишини истефога чиқариш кераклиги ҳақида маълум қилган.
Бундан олдин эса Исроил мудофаа кучлари Иордания дарёсининг Ғарбий қирғоғида жойлашган турли ҳудудлари бўйлаб фаластинликларнинг «Ер куни»га бағишланган акциясини ўтказишлари мобайнида уларни тарқатиб юборишган. Уларни тарқатиш вақтида Рамалла шаҳри яқинидаги Баты Мерзаси аҳоли пунктида Исроил аскарлари томонидан кўзни ёшлантирувчи газ, ҳарбий ва пластмасса қуроллардан фойдаланилган.
«Анадолу» агентлигининг гувоҳларнинг берган маълумотларига кўра хабар беришича, ўнлаб фаластинликлар жароҳат олишган.