Душанбе ва Ар-Риёд савдо – содиқ ва иқтисодий алоқаларни кенгайтирмоқчи

Ар – Риёдда Тожикистон элчихонаси билан биргаликда Тожик-Сауд савдо – сотиқ ва иқтисодий ҳамда илмий – техникавий ҳамкорлик ҳукуматлараро комиссиясининг иккинчи анжумани ўз ишини бошлаб юборди.

«Анадолу» агентлигининг НИА «Ховар»дан олган хабарларга кўра маълум қилишича, ҳамкорлик масалалари муҳокама этилиши давомида томонлар ҳар иккала давлатлар ўртасидаги мавжуд кенг имкониятлардан фойдаланиш ҳақида алоҳида тўхталиб ўтишди. Хусусан, тўғридан – тўғри олиб кириладиган инвестициялар учун ҳамкорликдаги фонд ва ташқи ишлар уюшмасининг ташкил этилиши ҳақида таклифлар киритилди. Комиссия томонидан амалга оширилган ишлар бўйича ҳамкорликдаги протоколга имзо чекилади. Шунингдек, Ар – Риёдда 2 апрел куни туризмга бағишланган форум ташкил этилади. Худди шундай яна бир форум Жидда шаҳридаги қиролликнинг иш марказида 3 апрел куни ташкил этилади.
Бундан ташқари, ҳар иккала мамлакатнинг фаол тадбиркорлари ўртасида икки томонлама алоқаларни йўлга қўйилишига катта умид қаратилмоқда.

back to top