Суриядаги уруш болалар нигоҳида
Жорий йилда Сурия ғамгин санани, яъни фуқаролик урушининг етти йиллигини қарши олди. Бу вақт ичида қарийб 400 минг инсон ҳалок бўлди, 5.5 миллиондан ортиқ суриялик эса ўз ватанини ташлаб чиқиб кетди.
Даниялик фотомухбир Крис де Боде Save the Children илмий тадқиқот ташкилотининг сўровига кўра бутунжаҳон аҳолисига сурияликлар учун етти йиллик муддатнинг қандай ўтганлигини англашлари учун туртки бўладиган лойиҳада иштирок этди.
Мухбир Иорданиядаги Заатари ва Азрак қочқинларнинг лагерларида бўлиб, етти ёшли суриялик болалар билан суҳбатлашди. У ўзи суҳбат қилган 48 нафар болаларнинг фотопортретларини тайёрлади, шунингдек улардан қаерда туғилганликлари ва ўз ватанлари ҳақида нималарни хотирлашлари ҳақида сўраб ўрганди.
«Мен қочқинларни суратга олмадим, — дейди Боде. – Мен шунчаки болалрни суратга олдим. Уларни фақатгина бир нарса бирлаштиради, у ҳам бўлса уларнинг ёшлари. Уларнинг барчаси 7 ёшда, Суриядаги урушга етти йил бўлди.»
«Мен Сурияда туғилганман, лекин у ҳақида ҳеч нарсани эслайолмайман. У ерда ака – каларим қолганини биламан, холос. Бу ерда эса бувим, тоғам, холам ва 5 ёшли синглим билан яшаймиз. Отам ҳалок бўлган. Аммо мен уни эслай оламан. Отамни менга бинафша рангли юракчали свитер совға қилганини эслайман. Мен уни ҳали ҳам кийиб юраман», -дея ўз таассуротлари билан бўлишади суриялик қизалоқлардан бири.