Яманда ўнлаб тонна гуманитар ёрдам юклари ёниб кетди
Яман портида ёнғин. Ямандаги Ходейда портида кучли ёнғин оқибатида ўнлаб тонна гуманитар юклари ёниб кетди.
Шаҳар маъмуриятининг маълум қилишича, хуситлар назорати остида бўлган, умумий сонда 4 та омборхона ичида сақланаётган 50 тонна гуманитар ёрдам юклари билан биргаликда яксон бўлган. Яман ҳукумати вакили EuroNews учун берган интервьюсида ушбу фожеа мамлакатда фаолият юритаётган ООН агентлиги томонидан суриштирилиши, айбдорлар эса жавобгарликка тортилиши керак. Таъкидлаб ўтилиши керакки, Ходейда Қизил денгиздаги энг йирик порт ҳисобланади. Бу порт Яманга фуқаролик урушидан азият чекаётган минглаб аҳолининг яшаши учун гуманитар ёрдам юклари етказиб беришда муҳим роль ўйнайди.
Islam-today