Россия Исроил ва Фаластинни яраштиришга розилиги ҳақида маълум қилди
Россия ҳукумат вакиллари Яқин Шарқдаги ҳолатдан ташвишда эканликлари ва Исроил ва Фаластин ўртасида ўтказиладиган музокараларда тарафдор сифатида иштирок этишга таёрлигини билдиришди.
ООН томонидан ташкил этилган фавқулодда йиғилишда Россия Федерацияси хавфсизлик уюшмаси доимий вакили ўринбосари Владимир Сафронков сўзга чиқиб маълум қилган. Унинг сўзларига кўра Москва Фаластин – Исроил музокаралари ўтказиш учун майдон ҳозирлаб беришга тайёр. Эслатиб ўтамиз, ўтган жума куни фаластин намойишчилари ва Исроил ҳарбийлари ҳамда полициячилар ўртасидаги навбатдаги тўқнашув оқибатида 17 киши ҳалок бўлганди. Шунингдек, юзлаб кишилар жароҳатланганди. ООН бош котиби Антониу Гутерреш ушбу фожеа бўйича алоҳида тергов -текширув ҳаракатлари олиб боришга чақирганди.
Islam-today