Саудиянинг Абҳа шаҳри оппоқ қорга бурканди (Видео)

Саудия Арабистони жанубида жойлашган тоғ ва унга туташ ҳудудларга 3 апрел куни қор ёғди.
Саудия Ахборот агентлиги Асир вилояти ва Абҳа шаҳри оппоқ қорга буркангани хабар қилди. Маҳаллий агентликлар хабарига кўра, қор душанба куни тунги кучли ёмғирдан кейин ёғган.
Абҳа шаҳри  мамлакат ичидаги ва хорижлик туристлар келадиган маскан ҳисобланади.

Асир вилояти юқори платода жойлашгани сабабли Саудиянинг бошқа минтақаларига нисбатан кўпроқ ёмғир ёғади.
Абҳа шаҳри яқинида жойлашган тоғнинг Жабал Савда деб номланган чўққисининг баландлиги қарийиб 3000 метрни ташкил этади.

back to top