Епископ “мусулмонларни жазолаш”ни тарғиб қилган ижтимоий тармоқларни қоралади
Уэлс черкови епископи Жон Дейвис мусулмонларга қарши ҳужумлар уюштиришга даъват қилинган кампанияни дастаклаган ижтимоий тармоқларни кескин қоралади.
3 апрел “Мусулмонларни жазолаш куни” деб номланган ғаразли электрон мактуб Твиттер ва бошқа ижтимоий ахборот платформалари орқали Британия бўйлаб тарқатилган эди.
Мактубда маҳаллий аҳоли мусулмонларга ҳар қандай кўринишда ҳужумлар уюштиришга даъват қилинган.
Ғаразли мактубга 28 мингдан ортиқ фуқаро Твиттер орқали танқидий муносабат билдирган.
Мактуб сабаб нафақат Британия бўйлаб балки Ню Йоркда ҳам хавфсизлик кучлари ва полиция ходимлари масжидлар атрофида хавфсизлик чораларини кучайтирган.
Епископ Жон Дейвис электрон кампанияни мусулмонларга қарши нафрат ва камситиш уйғотишга уриниш дея баҳолади.