Мусулмон бош прокурор диндошларини яхши ўқишга чорлади
Тронто университети мусулмон талабалар ассоциацияси мамлакатдаги биринчи мусулмон бош прокурор Ясир Наквий билан давра суҳбати ўтказди.
Онтарио бош прокурори Ясир Наквий – Покистон фуқароси. Айтишича, у ахлоқсизлик ва зулмга қарши кураш нима эканини яхши билади. Она ватани Покистонда унинг ота-онаси демократик ҳаракатнинг фаол иштирокчиси бўлишган, демократия ҳимоясига намойиш уюштиргани учун отасини қамоққа ҳам олишган.
Канадага кўчиб келгач Наквий ёш бўлишига қарамай сиёсий жараёнларда иштирок этиши ва ҳуқуқий таълим олиши лозимлигини тушунди, дея хабар беради The Varsity.
Наквийнинг сўзларига кўра, сиёсат оламини жамоавий спорт турига қиёслаш мумкин, унда атрофингга ҳамфикрларни жамлаш жуда муҳим.
Бош прокурор мусулмон талабаларга ўзининг шу мансабга эришгунча босиб ўтган йўлини сўзлаб берди, талабаларни яхши ўқишга ҳамда ўз ишининг устаси бўлиб етишишига илҳомлантирди.
Прокурор билан учрашувдан сўнг Торонто университети талабаси Акиб Маҳмуд диндоши ва ватандоши эришган ютуқлардан фахрланишини айтди.