Саудия Арабистони Исроилни тан олмоқчи Исроил ватанли бўлиш ҳуқуқига эга.
Бу ҳақида Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон The Atlantic журналига берган интервьюсида айтди, шу билан Саудия ҳокимиятида Исроилнинг ўз ерига эга бўлиш ҳуқуқини тан олган биринчи шахс бўлди. Бу ҳақида AFP хабар бермоқда.
Саудия Арабистони ва Исроил ўртасида расман ҳеч қандай дипломатик муносабатлар йўқ, аммо сўнгги йилларда саҳна ортида алоқалар яхшиланаётгани кузатилмоқда. Фақат исроилликлар ва фаластинликлар ўртасидаги зиддият буткул яқинлашиб кетиш учун асосий тўсиқ бўлиб турибди, чунки Ар-Риёд Фаластиннинг мустақиллик ҳуқуқини тўлиқ қўллаб-қувватлайди.
Шаҳзоданинг баёноти эса ҳар икки томоннинг ҳам ҳудудий даъволарини тенг кучли қилиб қўйди. Яҳудий халқининг давлатга ва аждодларига тегишли ернинг ҳеч бўлмаса бир қисмига эга бўлиш ҳуқуқи борми деган саволга жавоб берар экан, шаҳзода Муҳаммад ҳар қайси халқ тинч яшаш ҳуқуқига эга эканини айтган.
«Мен фаластинликларнинг ҳам, исроилликларнинг ҳам ўз ерларига эга бўлиш ҳуқуқи бор деб ҳисоблайман. Аммо вазиятни тинч йўл билан ҳал қилиб, ҳудудда барқарорлик ҳамда яхши муносабатлар ўрнатилишига имкон берадиган қарорни қабул қилиш керак», деди у.
Муҳаммад мусулмонларнинг муқаддас обидаси – Ал-Ақсо ҳимояланган экан, исроилликларга нисбатан ҳеч қандай «диний эътирози» бўлмаслигини айтди. «Биз фақат Қуддусдаги муқаддас масжид – Ал-Ақсонинг тақдири ва фаластинликларнинг ҳуқуқларидан хавотирдамиз», деди у.
Yenicag.Ru