Исломофоблар саросимада – «Мусулмонларни жазолаш куни» ўхшамади

Британиянинг исломофоб гуруҳлари томонидан «Мусулмонларни жазолаш куни» номи билан жар солинган ва 3 апрелга мўлжалланган кампания халқнинг мусулмонларга хайрихоҳлиги туфайли чиппакка чиқди.

Нафақат Британия, балки АҚШ ва бошқа мамлакатларда ҳам авж олиб бораётган исломофобия бу билан қаттиқ зарбага учради. Исломофобларнинг #PunishAMuslimDay ҳештеги ўрнига Twitter фойдаланувчилари #LoveAMuslimDay («Мусулмонларга муҳаббат куни») ҳештегини оммалаштирди, Британия ва АҚШ ҳуқуқ-тартибот органлари эса вазиятни назоратда ушлаб турганларига мусулмонларни ишонтирди. Бу ҳақида IslamNews сайти хабар беради. Айрим хайрихоҳ фуқаролар йирик шаҳарлар кўчаларига чиқиб мусулмонларни ҳимояловчи сўзлар ёзилган плакатларни намойишкорона кўтариб юрди. Масалан, Нью-Йоркда бир гуруҳ муслима бўлмаган аёллар машҳур савдо маркази олдида мусулмонларни ёқловчи плакатлар кўтариб, бошларига рўмол ўраб суратга тушди.

IslamNews.

back to top