БМТ ХК делегацияси Ироқ ва Мянмага боради
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ироқ, Мянма ва Бангладешга ўзининг махсус делегациясини юбориши ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.
Яқин келажакда БМТ ХКнинг махсус делегацияси Ироққа бориши мумкин. Бу ҳақида Перунинг БМТдаги доимий вакили Густаво Меса-Куадра маълум қилди. «Маълумки, Ироқда май ойида сайловлар ўтказилади. Мамлакат терроризм, хусусан, ИШИД билан курашда янада илгарилаши лозим. Ироқни тиклашда халқаро ҳамжамиятнинг мадади керак. Ташриф шуларга ишорадир», деди жумладан дипломат. Шунингдек, у БМТ делегацияси Мянма ва Бангладешга ҳам боришни режалаштираётгани, айниқса, роҳинжалар яшаётган Ракхайн штатини ва Бангладешдаги қочқинлар лагерларини бориб кўришини айтди.
Islam-today