Саудия Ташқи ишлар вазири Кубага ташриф буюрди

Саудия Ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр расмий ташриф билан Кубага келди. У Куба Давлат маслаҳатчиси Раул Кастро билан учрашди.

Аввалроқ Саудия ташқи ишлар вазири кубалик ҳамкасби Бруно Родригес ва Вазирлар маҳкамаси раис ўринбосари Рикардо Кабрисас билан ҳам учрашган эди.
Таъкидлаш жоиз, бу Саудия дипломатияси раҳбарининг Кубага биринчи ташрифидир. 2017 йилнинг май ойида Кабрисас Жиддада Саудия Арабистони қироли Абдулазиз Ал-Сауд томонидан қабул қилинган эди. Учрашувда томонлар иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга келишиб олишган.
2016 йил Куба ва Саудия тараққиёт фонди умумий миқдори 80 миллион долларлик икки келишувни имзоладилар. Бу келишувлар оролга Саудия Арабистонидан товарлар етказиб бериш ва Кубанинг сув таъминотига оид лойиҳаларини молиялаштириш ҳақида эди. 2017 йил Саудия қироллиги Гавананинг тарихий қисмини таъмирлаш учун Кубага 26 миллион доллар ажратди.

back to top