БМТ Сурияга 25 та юк машинасида инсонпарварлик ёрдами жўнатди

БМТнинг инсонпарварлик ёрдами ортилган 25 та юк машинаси «Жилвагўзи» чегара пунктидан Суриянинг Идлиб вилояти томон йўл олди.
Энг зарур нарсаларни ўзида жамлаган юк машиналари Туркиянинг Хатай вилояти Райҳанли туманига етиб келди, у ердан Суриянинг Идлиб вилоятига йўл олди.
Яқин кунларда ёрдам Идлиб ва унинг атрофидаги қишлоқларга етказиб берилади.

back to top