АҚШ: Исломга қарши баннерга Like қўйган депутат мансабидан мосуво бўлди

АҚШнинг Техас штатидаги Плано шаҳрида бир гуруҳ фаоллар шаҳар кенгаши аъзоси 73 яшар Том Ҳаррисоннинг депутатлик мандатини бекор қилишни талаб этувчи петицияга 4400тадан ортиқ имзо тўплаб шаҳар ҳокимиятига топширди.

Бунга Ҳаррисон шу йил февралида Фейсбукдаги саҳифасида: “Агар сиз, Трамп Америка мактабларида Исломни таъқиқлаши керак, деб ўйласангиз шуни бўлашинг”, деб ёзилган ва ҳижобли қизнинг сурати акс этган баннерга Like қўйгани сабаб бўлди.
Кейинроқ Ҳаррисон Фейсбукдаги саҳифасини ўчириб ташлаб, кимгадир “билмай” озор берган бўлса, кечирим сўраган.
4 апрел куни чиқарган баёнотида Том Ҳаррисон ирқчи ёки ксенофоб эмаслигини таъкидлаб, истеъфога чиқишдан бош тортган.
Плано шаҳри низомига кўра, шаҳар кенгаши аъзосини депутатлик лавозимидан четлатиш учун фуқароларнинг 2 минг 791та имзоси талаб этилади.
Том Ҳаррисонни ишдан четлатишни талаб қилаётган фаоллар гуруҳи шаҳар ҳокимиятига 4 минг 425та имзо тўплаб толпширган.

back to top