Трамп АҚШ қўшинларини Суриядан олиб чиқишни кечиктиришга рози бўлди

АҚШ президенти Доналд Трамп ИШИД экстремистик гуруҳи мағлуб этилмагунча Америка қўшинларини Суриядан олиб чиқмасликка рози бўлди.

Маркетвоч нашри хабарига кўра, Трамп жанггари гуруҳлар бир неча ой ичида тугатилишига умид билдирган.
Нашрга кўра, Трампнинг қарори 4 апрел куни Оқ Уйда АҚШ армияси қўмондонлари билан учрашувда президент уларга кўпроқ вақт керак бўлишини тан олганини англатади.
Расмийларга кўра, Доналд Трамп бошқа ҳарбий амалиётлар тез якунига етказилиши кераклигига аниқ ишора қилган.
Трамп маъмурияти Форс Кўрфази ва дунёнинг етакчи давлатлари Сурияни қайта тиклаш ишларида ёрдам беришига умид қилмоқда.
Америка ва халқаро кузатувчилар агар АҚШ ўз қўшинларини Суриядан тез олиб чиқса, Эрон ва Россия ўз сиёсий ва ҳудудий таъсирини кенгайтириши борасида анча вақтдан бери баҳслашиб келмоқда.

back to top