Масжидларга ўт қўйган киши 18 ёшли рецидивист бўлиб чиқди

Американинг Вашингтон штати Кинг округи прокуратураси яқинда ўт қўйилган Беллвью масжиди бўйича 18 ёшли маҳаллий фуқарога нисбатан айблов эълон қилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар юқори синф ўқувчиси Карлос Дэниэл Диаз-Круз 21 март куни Беллвью ислом марказида бир тўда қоғоз тўпламини олов олдиргич (зажигалка) ёрдамида ўт олдириб ёнғин келтириб чиқарган, шундан сўнг жиноят жойидан ўз танишлари билан биргаликда ғойиб бўлган.
Суриштириш ишлари олиб борилиб, ўсмирларнинг 5 нафарининг шахслари аниқланди, улар 15 ёшдан 19 ёшгача бўлган болалар бўлиб жиноят жойидан қочиб кетаётганларида кузатув камераларида қайд этиб олинган, дея хабар берилмоқда Bellevue Reporter томонидан.
Диаз Крузнинг шериклари сўроқ қилинганда, улар масжидни ибодатхона эканлигини ва Диаз Круз ўзи шахсан ёнғинни келтириб чиқарганини, шериклари эса шунчаки бу воқеага гувоҳ бўлишганини таъкидлашган.
Масжидга ўт қўйган ўсмирнинг 18 ёшига қадар полиция маҳкамасида унга қарши кўплаб ҳолатларнинг тўпланганлиги ва бу ҳолатларнинг орасида судланиш ҳолатлари ҳам мавжудлиги аниқланган. Уларга кўра ўсмир безорилик, босқинчилик, жисмоний жароҳат етказиш каби жиноятларни содир этган ва қамоқхонада жавобгарликни ўтаб чиқишга улгурган.
12 апрел куни масжидга ўт қўйилганлиги айблови унга нисбатан расман қўйилади.

back to top