Саудия шаҳзодасининг Исроил ҳақидаги сўзлари араб дунёсида резонансга сабаб бўлди
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон ал Сауднинг Исроил мустақил мамлакат бўлишга ҳаққи борлиги ҳақидаги сўзлари араблар дунёсида кўплаб қаршиликларга учради.
Политолог Марван Бишарнинг маълумотларига асосланиб Al Jazeera томонидан берилган хабарга кўра, тўқнашувлар мобайнида Исроил полицияси томонидан 18 нафар фаластинлик ўлдирилган бир вазиятда валиаҳд шаҳзода мавридсиз чиқиш қилди. Саудиялик валиаҳд шаҳзода ўзининг можароли фикрини Atlantic журнали учун бир неча кун аввал билдирган. «Фаластинликлар ва исроилликлар ўзларининг ерларига эга бўлиш ҳуқуқига эга. Ҳудудда барқарорлик ва муносиб муносабатларни ўрнатиш учун тинчлик келишувини тузишимиз керак», - дея шаҳзода Муҳаммад ўз фикрини билдирган. Эслатиб ўтамиз, мутахассислар охирги ойларда Саудия Арабистони ва Исроилнинг сезиларли даражада бир-бирига яқинлигини таъкидлаб ўтишганди. Бундан олдинроқ эса, Саудия кучлари Исроилни тан олишмас ва бу давлат билан ҳеч қандай дипломатик алоқалар олиб боришмасди.
Islam-today