Исроил кучлари яҳудийларни ҳам фаластинликларни ҳам таъқиб қилишмоқда

Яҳудийларнинг энг равнақ топган даври усмонлилар даврига тўғри келади.

ИЕРУСАЛИМ (Қуддус) (АА) – Исроил кучлари эътиқод қилувчи яҳудийларни ҳам фаластинликларни ҳам таъқиб қилишмоқда. Бу ҳақида эътиқод қилувчи яҳудийларнинг вакили, Исроил суди қарорига қарши акцияси иштирокчиси Бен Тзийон Маргилит маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, яҳудийларнинг энг равнақ топган даври усмонлилар даврига тўғри келган.
Ашкелон судининг 1.5 ойлик чақалоқнинг жасадини ёриш ҳақидаги қарорига нисбатан Исроил аҳолисининг 11.1 фоизини ташкил қилувчи эътиқод қилувчи яҳудийларнинг қарши намойишлар содир этишига сабаб бўлди.
Куни кеча чечқурун Қуддусда суднинг диний қарашлар бўйича тушунчаларга зид бўлган қарорига нисбатан эътиқод қилувчи яҳудийларнинг акция намойишчиларини тарқатиш учун полиция томонидан босимли сувдан фойдаланилганди.
Маргилитyнинг «Анадолу» агентлигига акция иштирокчилари чақалоқнинг жасадини дафн қилиш учун талаб қилишаётганини маълум қилган.
"Исроил кучлари жасадни ёришга ҳукм қилишган ва чақалоқни барча урф – одатларга кўра дафн қилиш учун беришмаяпти», - деган Маргилит.
Бундан ташқари, акция иштирокчиси эътиқод қилувчи яҳудийларни Исроилда ҳарбий хизмат ўташга ҳали ҳам чақиришда давом этилмоқда.
"Исроил кучлари эътиқод қилувчи яҳудийларни армияда хизмат қилишга мажбур қилишмоқда, аммо бизни Исроил давлати билан бирлаштириб турувчи ҳеч қандай умумийлик йўқ», - дея маълум қилган Маргилит.
Исроил аҳолиси тўққиз миллионни ташкил этади, бундан эса 11.1 фоизи эътиқод қилувчи яҳудийлар ҳисобланади. Исроил армиясида хизмат қилишга мажбурланаётган эътиқод қилувчи яҳудийларнинг аксарият қисми бундан бош тортишмоқда.

back to top