Бирмингем Қуръони Дубайга келтирилади

Бирмингем университетида сақланаётдан қадимий Қуръони Карим 19 апрелдан 3 майга қадар оммага намойиш қилиш учун Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) келтирилади.

Шу кунга қадар сақланиб қолган энг қадимий Мусҳафлардан бири Бирмингем Қуръони дунё дурдонаси ҳисобланади.
Ушбу Мусҳаф “2017 йил Буюк Британия-БАА Ижодий ҳамкорлик йили” доирасида Шаржа шаҳрида ўтказилган халқаро китоб кўргазмасида намойиш қилинган пайтда БАА вице-президенти ва Бош вазир, Дубай ҳокими Шайх Муҳаммад ибн Рашид Ал Мақтум Мусҳафни келиб кўрган.
Gulfnews нашрига кўра, ноябр ойидаги Шаржа халқаро китоб кўргазмасига 25 мингдан ортиқ одам келган.
Бирмингем университети проректори, профессор Дейвид Ийствуд: “ Бирмингем Қуръон қўлёзмаси исломий меърос сифатида ва Ислом динини ўрганишда улкан аҳамиятга эга. Бирмингем университетида мана шундай Мусҳаф сақланаётганидан биз фаҳрланамиз”, - дея баёнот берди.
“Абу Даби ва Шаржа шаҳарларидаги интерактив рақамли кўргазма муваффақиятли ўтганидан кейин биз айни кўргазмани Дубайда ҳам ўтказишга қарор қилдик”, - дея сўзига қўшимча қилди профессор Дейвид Ийствуд.
Абу Даби ва Шаржа шаҳарларидаги халқаро китоб кўргазмасида Шайх Муҳаммад ибн Рашид ва минглаб одам иштирок этган.

 

back to top