Япония Исроил аскарлари 16 фаластинликни ўлдирганини қоралади
Япония ҳукумати сўнгги кунларда 16 нафар фаластинлик Исроил армияси аскарлари томонидан ўлдирилганини қоралади.
Ғазо Секторида жума куни рўй берган воқеаларни шарҳлаган Япония Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) матбуот котиби Норио Маруяма бундай зўравонликларни оқлаб бўлмаслигини айтди.
Abna24 нашри хабарига кўра, Япония ТИ вазирлиги эълон қилган баёнотда Маруяма Япония Ғазо чегарасидаги воқеалардан, хусусан, 16 нафар фаластинлик Исроил аскарлари томонидан ўлдирилгани, шунингдек, 1400 нафар фаластинлик тан жароҳати олганидан чуқур ташвишда экани билдирилган.
“Япония қурбонларнинг оила аъзоларига чуқур таъзия ва тан жароҳати олган фаластинликларга ҳамдардлик изҳор қилади. Зўравонликни ҳеч қандай сабаб оқлай олмайди. Япония бундай зўравонликларни қоралайди. Япония томонларни вазиятни янада кескин тус олдирмасликка чақиради”, дейилади Япония ТИВ баёнотида.