Исроил қамоқхоналарида 350 нафар фаластинлик болалар сақланмоқда

Фаластинлик болаларнинг ҳуқуқлари уларни қўлга олинган вақтданоқ поймол қилинмоқда.

РАМАЛЛА (АА) – Исроил қамоқхоналарида айни вақтда 350 нафар фаластинлик бола сақланмоқда. Бу ҳақида Фаластин қўмитасининг асирлар ва собиқ асирлар ишлари бўйича ҳамда 5 апрел куни нишонланадиган Фаластин болалар кунига алоқаси бўлган фаластинлик тутқинлар ташкилоти қилган докладда маълум қилинган. Мазкур докладга кўра жорий йилнинг бошида Исроил томонидан 353 нафар фаластинлик бола ҳибсга олинган ва улардан фақатгина уч нафари озод қилинган.
2017 йилнинг январ ойидан 2018 йилнинг март ойига қадар Исроил кучлари томонидан 102 нафар бола уй қамоғига маҳкум қилинган, ушбу болаларнинг аксарият қисми Қуддус аҳолиси ҳисобланади. Улардан 25 нафари уй қамоғи учун белгиланган муддат тугагач қамоқхоналарга юборилган.
Докладда маълум қилинишича, фаластинлик болаларнинг ҳуқуқлари уларни қўлга олинган заҳоти поймол қилинмоқда. Бундан ташқари, фаластинлик болаларнинг ҳуқуқлари поймол қилинишига қарши чоралар қўлланилиши бўйича инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотларга чақириқ ҳам келтириб ўтилган.

back to top