Мусулмон ўз муруввати билан жамиятни лол қолдирди

Жаҳон ОАВ томонидан ҳаётининг ярмини оғир касалликка чалинган ва умри тугаб бораётган болаларни парваришлашга бағишлаган 63 ёшли америкалик мусулмон кишининг ҳаёти ҳақида тарқатилган хабар тарқатилди.

Ливиялик иммигрант Мухамед Бзик 1989 йилдан бошлаб бошпанасиз ва бедаво дардга йўлиққан болаларни парвариш қилишни ўз олдига вазифа қилиб олган, дея хабар берилади World Bulletin.
Ушбу вақт мобайнида Бзикнинг парвариши остида 80 нафар бола бўлиб, улардан 10 нафари оғир хасталик туфайли унинг қўлларида жон таслим қилишган, бу болаларнинг сўнгги дақиқаларида у уларни қўлларидан тутиб турган.
Мухаммаднинг сўзларига кўра, бу болаларнинг орасида баъзиларининг ҳатто исмлари ҳам бўлмаган, у эса уларга мусулмонча исмлар қўйган. – «Мен уларни мусулмонча тарбиялардим» дейди у.
Бзикнинг сўзларига кўра, америкаликлар мусулмонларга «жиноятчилар ва қотиллар» сифатида муомала қилишга ўрганиб қолишган, ўзининг ишлари билан Бзик жамиятнинг муносабатини ўзгартиришга хизмат қилишидан умидвор.
«Ўзимнинг бу ишларим билан мен уларга ҳақиқий исломни кўрсатдим. Ислом – бу меҳр, бирдамлик ва инсонларга мурувват улашиш демакдир», - дея фикр билдиради мақола қаҳрамони.
Бир куни Муҳаммад нотаниш бир худосиз кишидан ўзи ҳақидаги мақолани ўқигач уни барча амаллари учун жавоб қатарувчи худонинг мавжудлигига ишона бошлаганлиги ҳақидаги ажойиб фикрларни эшитганини ҳикоя қилади.

back to top