Фаластинлик болакай истилочиларга қарши чиқди

Яқинда Ғазо секторини Ғарбий қирғоқдан ажратиб турувчи девор ёнида бўлиб ўтган «Қайтиш намойиши»да минглаб фаластинликлар иштирок этди.

Улар орасида кексалар, аёллар ва ўсмирлар ҳам бор эди. Намойишга ёш болалар ҳам келди ва Муҳаммад Аяш номли болакайнинг «айёрона» қараб турган сурати бутун дунёга тарқаб кетди. Болакай исроиллик аскарлар сепган ёш оқизувчи газдан ҳимояланмоқда эди.
Кейинроқ ХАМАС ҳаракатининг раҳбарларидан бири, Фаластиннинг собиқ бош вазири Исмоил Хания болакай билан учрашди. У Муҳаммадни ўз кабинетида ҳурмат билан кутиб олди.
«Фаластин болалари Исроил аскарларига жасорат билан қарши чиқдилар, – деди сиёсатчи. – Улар шу тарзда бутун дунёга Фаластинни енгиб бўлмаслиги, улар Ғазо сектори истилосига барҳам бериб, ўз она ватанларига қайтишга қатъий аҳд қилганларини кўрсатдилар».
«Мен Исроил аскарларидан қўрқмадим», деди жасур болакай.

back to top