Исроил Қуддус орқали ўтувчи темир йўл қурмоқчи
Фаластин озодлиги ташкилоти (ФОТ) Исроил ҳукуматининг Ғарбий қирғоқдаги истило этилган ҳудуд ва Шарқий Қуддус орқали ўтувчи темир йўлни қуриш режасини қораламоқда.
Уч босқичли лойиҳага кўра, темир йўл 500 акр ер майдонини қамраб олади, жумладан, Ал-Завия, Маша, Бадиа, Сарата, Кафр-Дик ва Брукин қишлоқларини ҳам. Шу тарзда Фаластиндаги қишлоқ хўжалиги ҳудудлари, дарахтлар ва сув манбалари йўқ қилинади.
«Исроилнинг истилочи ҳокимияти Ғарбий қирғоқда узунлиги 475 км га тенг 11 та темир йўлни қурмоқчи», дейилади ФОТнинг баёнотида. Бекатларнинг айримлари ноқонуний қурилган яҳудий ҳудуларидан жой олади.
Middleeastmonitor