Туркия ўз фурқароларининг миллиардлаб қарзларидан кечди

Туркия аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш дастури доирасида ўз фуқароларининг тиббий суғурта бўйича қарзларидан кечди, деб ёзади Yeni Şafak.

Туркиянинг барча фуқаролари, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояланмаган қатлами жорий қонунчилик асосида умумий тиббий суғуртага (GSS) эга. Шу суғурта билан улар мамлакатдаги исталган шифохонага бепул тиббий ёрдам сураб мурожаат қилишлари мумкин.
Даромадлар даражасига кўра мамлакатнинг 280 минг нафар аҳолиси кам таъминланган ҳисобланади, давлатдан қарз фуқаролар сони эса 6 миллион кишига етган.
Ҳукумат аҳолининг 2017 йил 1 апрелигача йиғилиб қолган GSS суғуртаси бўйича қарзларини кечиб юбориш ҳақида қарор қабул қилди. Олти ярим миллион аҳолининг умумий ҳисобда 8,5 миллиард турк лираси миқдоридаги қарзи кечиб юборилди.

back to top