Индонезия мўътадил исломни қўллаш учун 50 уламони йиғилишга чақирди
Индонезия Республикаси ҳукумати турли мамлакатларда яшайдиган 50 нафар уламо иштирокида Дунё исломий уламоларининг юқори даражадаги маслаҳат йиғилишини май ойида ўтказиш ҳаракатини бошлади.
Индонезия президентининг Динлараро мулоқот ва ҳамкорлик масалалри бўйича маҳсус вакили Дин Шамсуддин анжуманда Индонезия дунёга нисбатан мўътадил ва кенгбағирли исломни тарғиб этишини маълум қилди.
Шамсуддин буни Индонезия президенти Жокови Видодо билан 5 апрел куни Жакартада бўлиб ўтган учрашувдан кейин айтди.
Жакартапост нашри хабарига кўра, 1 май куни Богор саройида бўладиган анжуманни президент Жокови тантанали равишда очиши режаланган.
3 май куни йиғилишнинг ёпилиши маросимида Индонезия вице-президенти Юсуф Калла иштирок этади.
Дин Шамсуддин айрим уламолар АҚШ, Жанубий Корея, Канада, Хитой ва Япония каби мусулмонлар озчиликни ташкил этган давдатлардан келишини билдирди.