Бош вазир: Бангладешда соф Ислом ўқитилиши керак

Бангладеш Бош вазири Шайх Ҳасина хоним Ислом тинчлик дини эканини ва мамлакатда соф Ислом ўқитилиши кераклигини таъкидлади.

“Биз турли жамоаларга тоқатсиз бўлган Бангладеш қуришни хоҳламаймиз. Турли эътиқодга эга одамлар ўз динлари ва урф-одатларига амал қилишни одатдагидек давом эттираверади. Ислом дини принципи шундан иборат”.
Ҳасинанинг ушбу баёноти тўққизта минтақада янги масжид ва Исломий марказ қуриш ишлари бошланиши муносабати билан пойтахт Дакадаги Бош вазир идорасида уюштирилган видеоконференция пайтида янгради.
“Биз муқаддас Ислом динимиз обрўсига путур етишини истамаймиз. Ислом тинчлик дини. Бегуноҳ одамларни ўлдириш, муқаддас дин номидан террор ҳужумлари амалга ошириш орқали Ислом динимиз обрўсига путур етди”, дея сўзига қўшимча қилди Шайх Ҳасина.
Бангладеш тупроғида жанггарилик, терроризм ва наркотикларга ўрин йўқ экатини таъкидлаган Бош вазир Шайх Ҳасина хоним мамлакатда ҳамма тинч ва фаровон яшашини хоҳлашини айтди.

back to top