Лондонда 16 яшар ўсмир исломофобия қурбони бўлди

Буюк Британияда 15 яшар мусулмон ўсмир Муҳаммад 16 яшар дўсти Аман кўчадаги отишмада қандай ўлдирилганини айтиб берди. Ўшанда Муҳаммад ҳам жиддий жароҳат олди. Шу ҳафта икки мактаб ўқувчиси Лондон кўчаларида кетаётиб номаълум шахсларнинг ҳужумига дучор бўлишди. Аман Шакур юзидан ўқ еб ҳалок бўлди, Муҳаммаднинг эса қўлига пичоқ тиқишди. Яхшики, кўп қон йўқотганига қарамай, у тирик қолди.

«Биринчи ўқ Аманнинг ёнидан ўтиб кетди, иккинчи марта отишганида ўқ унинг чап кўзига тегди. Муҳаммаднинг эса ўнг қўлига 2 дюйм чуқурликда пичоқ санчишган», дея ҳикоя қилади жабрланган боланинг отаси Али. Бу ҳақида IslamNews сайти The Daily Mail га таяниб маълум қилади. Отанинг сўзларига кўра, бу «Мусулмонларни жазолаш куни» деган акция иштирокчиларининг ишидир. Шарқона кўринишга эга ўсмирларга ҳужумнинг бошқа сабаби топилмаяпти. «Муҳаммад ҳеч қандай жиноий гуруҳларга аъзо эмасди, Аман эса яхши оиладан эди», дейди Муҳаммаднинг отаси. Таъкидлаш жоиз, февраль ойида Лондон кўчаларида бекордан бекорга ўлдирилган мусулмонлар сони қарийиб ўн нафарни ташкил қилган.

back to top