Қримда энг яхши муаззин танлови ўтмоқда

Яқинда Қирим муфтийси Амирали ҳожи Аблаев имомлар ва мусулмон жамоатлари раҳбарлари билан йиғилиш ўтказди, деб хабар беради qmdi.org.

Учрашувда диний арбоблар бажарилган ишлар ҳақида ҳисобот топширдилар ва галдаги режаларни муҳокама қилдилар.
Шунингдек, мажлисда энг яхши муаззин танлови ҳақида эълон қилинди. Танлов 6 апрелда бошланади ва ойнинг охиригача давом этади. Саралаш босқичи Қиримнинг барча туманларида ўтказилади.
Бундан ташқари, йиғилганларга 45 ёшдан катта қори ва қориялар орасида ўтказиладиган танловга ҳам иштирокчиларни чорлаш вазифаси қўйилди. Эслатиб ўтамиз, бу танловнинг финал босқичи Рамазон ойининг 27 куни бўлиб ўтади ва ғолиб қори бепул ҳаж сафари йўлланмаси билан тақдирланади.

back to top