Ливия ҳукумати Муаммар Қаззофийнинг сафдошларини таъқиб қилишни тўхтатди

Ливия бош прокуратураси мамлакатнинг собиқ раҳбари Муаммар Қаззофий давридаги давлат ҳокимияти вакилларидан бир нечталарини экстрадикция қилиш ҳақидаги сўровни бекор қилгани ҳақида Миср ҳукуматига хабарнома жўнатди.

Миср ОАВларининг ёзишича, гап бир нечта олий мартабали сиёсатчилар, хавфсизлик кучлари раҳбари, ҳарбийлар, шунингдек, журналистлар ҳақида бормоқда. Эктрадикция ҳақидаги сўровнинг бекор қилинишини Ливия прокуратураси «жиноий жавобгарликка тортиш учун сабаблар йўқлиги» билан изоҳлаган.
Таъкидлаш жоиз, Муаммар Қаззофий ҳокимиятдан ағдарилгач ва ўлдирилгач, унинг яқинлари ва собиқ сафдошлари ортидан ҳақиқий ов бошланган эди. Қаззофийдан сўнг унинг ўғли Муатасим ҳам ўлдирилди. Яна бир ўғли Хамис эса Триполига берилган авиазарба оқибатида ҳалок бўлди. Қаззофийнинг энг яқин сафдошларидан бири Сайфул Ислом ҳибсга олиниб, қатлга ҳукм қилинган, бироқ кейин қўйиб юборилган эди. Қаззофийнинг рафиқаси қизи ва икки ўғли билан Жазоирга қочган ва ўша ердан сиёсий бошпана топганди.

Islam-today

back to top