Чехия аҳолиси черковга ишонмай қўйган
Чехия Республикаси Фанлар Академияси Социология институти (CVVM) томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, аҳоли черковни энг ишончсиз институтлардан бири деб билади.
Натижлардан маълум бўлишича, 69 фоиз чехлар армияга ишонади. Рўйхатда иккинчи ўринда (66 фоиз) полиция, учинчи ўринда суд (56 фоиз) туради.
Чехлар ОАВга ишонмайдилар. Диний институтларга эса 25 фоиз аҳоли ишонар экан.
Марказий ва Ғарбий Европада ўтказилган кўплаб тадқиқотлар ЕИда диний муассасаларга ишонч камайиб бораётганини кўрсатади, ёшлар борган сари атеист бўлиб боряпти.