Қатар Яманга 40 миллион доллар ёрдам ажратди
Қатар тараққиёт жамғармаси «биродар халқнинг азобларини енгиллатиш учун» Яманга 20 миллион доллар ажратиши ҳақида эълон қилди.
БМТнинг Швейцария ва Швейция ҳукуматлари билан ҳамкорликда Женевада ташкиллаштирган учрашувида Жамғарма директори Халифа ибн Жассам Ал-Қуварийнинг берган баёнотига кўра, ушбу ёрдам 2018 йил Ямандаги фавқулодда вазиятларга реакция билдириш бўйича Муассасалараро қўшма режа доирасида ажратилди.
«Бу инқироз нафақат Яқин Шарқ, балки бутун дунё учун катта гуманитар ҳалокатдир», деди у. Умумий ҳисобда, БМТ донор давлатлардан Яманга 2,96 миллиард доллар миқдорида ёрдам ажратишни сўраяпти. Бу пуллар озиқ-овқат хавфсизлиги, соғлиқни салаш, сув таъминоти, санитария ва ҳимоя соҳаларига йўналтирилади. Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Яманнинг 22 миллиондан ортиқ аҳолиси инсонпарварлик ёрдамга муҳтож, улардан 8,5 миллиони очликдан азоб чекмоқда.
Islam-today



