Мусулмон мамлакатлари журналистлари форуми бўлиб ўтади
Шу йилнинг 23-24 апрель кунлари Ялтада «Россия – Ислом олами» стретегик тадқиқотлар гуруҳи (раис Татаристон президенти Рустам Миннихонов) ташаббуси билан мусулмон мамлакатларидан келган журналистларнинг IV форуми бўлиб ўтади.
Бу йил форум мавзуси «Мусулмон мамлакатлари журналистлари маданиятлар ҳамкорлигини ёқлайди» деб номланган. Форумда Миср, Эрон, Туркия, Баҳрайн, Сурия, Индонезия, БАА, Ироқ, Ливан, Қатар, Қозоғистон, Иордания, Қувайт, Марокаш каби ўнлаб мусулмон мамлакатларидан вакиллар иштирок этади. Журналистлар маданиятлар ҳамкорлиги, шунингдек, цивилизациялар диалогини оммалаштиришга йўналтирилган ахборот сиёсати ҳақида фикр алмашадилар.
Islam-today



