Қаззофийнинг яна бир ўғли қамоқдан чиқди

Ливияда мамлакатнинг марҳум раҳбари Муаммар Қаззофийнинг ўғилларидан бири – Саъди Қаззофий қамоқдан озод этилди. У 2011 йил Ливиядаги воқеалар арафасида бир футболчини ўлдиришда айбланганди. Саъди Қаззофий 2014 йил Нигердан Ливияга экстрадикция қилинди.

Унга қўйилган қотиллик, алдов, таҳдид, собиқ ўйинчи Башир Раёнийни қулга айлантириш каби айбловлар олиб ташланди.
Бироқ у 500 ливия динори миқдорида жарима тўлади ва
Саъди Қаззофий отаси ҳукмронлик йиллари Ливия ва Италияда футболчилик қилган, шунингдек, махсус кучлар бўлинмаси қўмондони бўлганди. Айни пайтда у ҳамон 2011 йил Ливия воқеаларига оид бир нечта ишлар бўйича тергов қилинмоқда.

back to top