Малайзия ҳукумати халқнинг Қуръонга муҳаббатини оширишга уринмоқда

Малайзи Бош вазири ўринбосари Датук Сери Др.Аҳмад Зоҳид Ҳамиди Қуръон жамияти ташкил этиш ҳукумат сиёсатида белгиланган ва ҳукумат дастурига киритилганини маълум қилди.

Путраяжа Исломий мажмуасида Қуръон тиловати ва ҳифз мусобақасининг тантанали ёпилиши маросимида сўзлаган Зоҳид Ҳамиди Малайзия Ислом дини ривожига муносиб ҳисса қўшаётганини айтди.
“Малайзиянинг мусулмон аҳолиси қўшни давлатлар аҳолисига балки кам қиёсланар. Аммо бизнинг исломий масалаларга қўшаётган ҳиссамиз оз эмас. Қуръон жамияти нафақат федерал миқёсда қолаверса, давлат миқёсида амалга оширилади”, - дея баёнот берди Бош вазир ўринбосари.
Nst нашри маълумотига кўра, Бош вазир ўринбосари ва айни пайтда Ички ишлар вазири бўлган Зоҳид Ҳамиди малайзияликларнинг Қуръонга бўлган муҳаббатини ошириш мақсадида Китобнинг рақамлаштирилган электрон дастури ишлаб чиқилганини таъкидлади.
“Ички ишлар вазирлиги Қуръон нашр этилишини назорат қиладиган ва лицензия берадиган "Ал-Қуръон" комиссияси билан бирга Қуръони Каримнинг нафақат босмадан чиққан китоб кўриниши балки, техника ривожланган ҳозирги замонда, электрон кўринишига эҳтиёж ортиб бораётганини яхши тушунади”, - деди Зоҳид Ҳамиди.
Бош вазир ўринбосари, Ички ишлар вазирлиги JAKIM ташкилоти ва "Ал-Қуръон" комиссияси билан ҳамкорликда Қуръоннинг арабча матни, қироати ва маънолари таржимасини ўз ичига олган электрон кўриниши ишлаб чиққанини маълум қилди.

back to top