ООН фаластинликларга нисбатан зўравонликни муҳокама қилди

ООН  фаластинликларга нисбатан зўравонликни муҳокама қилди

ЖЕНЕВА (АА) – ООН Ғазо секторида 30 март куни фаластинликларга нисбатан қўлланган зўравонлик ҳаракатлари ҳақида аниқ далилларни қўлга киритди. Бу ҳақида ООН инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқаруви вакили Элизабет Троссел мухбирларга маълум қилган. «ООН бугунги кунда ва келгусида яна зўравонликларнинг қўлланишидан ташвишда», - дея сўзлаган Троссел.

Унинг сўзларига кўра, қуролланмаган фаластинлик намойишчиларнинг қуролланган Исроил ҳарбийларига хавф туғдирмагани ҳақида маълум қилинган. ООН вакили Исроилни халқаро ҳақ-ҳуқуқларга, тинчлик йиғилишларини ўтказиш ва нутқ эркинлиги ҳуқуқларига амал қилишга чақирган.

back to top