Христианлар кун давомида масжидни қўриқлашди

Христианлар кун давомида масжидни қўриқлашди

Жамиятдаги конфессиялар орасидаги илиқ қўшничилик муносабатлари уларнинг художўйлигини исботлайди, барча янги тарихда исломофобларнинг “Мусулмонларни жазолаш куни” дея эълон қилганларида турли кофессия вакилларининг мусулмонларни ҳимоя қилганларига гувоҳ бўлинган.

Сешанба куни Американинг Рочестер шаҳри (штат Миннесота) лютеран черковига келувчилар бомдод намози вақтида шаҳар марказида жойлашган Абу Бакр Сиддиқ масжиди эшиклари олдида саф тортиб олишган, дея хабар бермоқда KIMT.
Христиандлар масжидга кирувчи барча кишиларни “Мусулмонларни жазолаш куни” дея ном олган машъум кунда масжиднинг хавфсизлигини ўз иштироклари билан таъминлаб қўллаб туришди.
Мусулмонлар бир кунда 5 марта ибодат қилишади ва ўша куни ҳар бир ибодат вақтида масжидга кираверишда лютеран жамиятидан хавфсизликни таъминлаб Аллоҳ таолонинг уйига келувчиларнинг кайфиятини кўтариб туришган.
Хусусан, пасторлар Карл-Эрик Джентс ва Чарльз Леонард пешин намози вақтида масжид эшикларини очиб туришади. Улар қарийб бир соат мобайнида намозни адо этгунларига қадар эшик олдида туришган.
«Менинг ишончим комил, бугун ибодат қилаётганларнинг миясида барибир (исломофобларнинг ҳужуми ҳақидаги) фикр бор, бундай фикрлар эса ибодат вақтида уларни безовта қилмаслиги керак», - деган пастор Джентс.

back to top