Баҳрайнда Буюк Британиянинг ҳарбий базаси ташкил этилди

Баҳрайнда Буюк Британиянинг ҳарбий базаси ташкил этилди

Буюк Британия Баҳрайнда ўзининг Яқин Шарқдаги охирги қирқ йил мобайнидаги илк доимий ҳарбий базасини ташкил этди.
Бу ҳақида Al-Arabiya хабарларига асосланиб eurointegration маълум қилди.

Британия ВМС қўллаб қувватлаш маркази Осиёдан Европага нефть ва юкларни етказиб беришда денгиз хавфсизлигини таъминлайдиган ҳудудда бир вақтнинг ўзида 500 нафар британиялик флот аъзоларини, шунингдек, денгизчилар, аскар ва учувчиларни қабул қилиши мумкин. Британиялик расмийлар ушбу марказни Суэц канали шарқидаги 1971 йилдан буён илк ташкил этилган Британиянинг доимий база эканлигини эътироф этишмоқда.
Янги ташкил этилган ушбу база Форс қўлтиғидаги Қироллик флотининг узоқ муддат давомида айланмаларни амалга оширишини осонлаштиради ва кемаларга муҳандислик ва моддий – техник хизматни таъминлайди.
Базада ҳарбийлар учун тунаб қолиш учун ётоқхоналар, спорт мажмуалари, ибодатхона ва дам олиш жойлари ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, Баҳрайн ҳудудида, шунингдек, Америка Қўшма Штатларининг Бешинчи флоти ҳам жой олади.

back to top