Ҳуқуқни муҳофаза қилувчилар: Исроил Ғазода таъқиқланган қуролни қўллади
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчилар: Исроил Ғазода таъқиқланган қуролни қўллади
Пайшанба куни Фаластин ҳуқуқни муҳофаза қилувчи гуруҳининг маълум қилишича, Исроил кучлари Ғазо ва Исроил ўртасидаги чегара яқинида ташкил этилган қуролланмаган намойишчиларга қарши халқаро даражада таъқиқланган қуролдан фойдаланган.
«Исроил кучлари томонидан кўп сонли аҳолига жароҳат етказиш мақсадида халқаро даражада таъқиқланган қуроллардан, чунонан, портловчи ўқлардан фойдаланилганлиги ҳақида маълумотлар олдик», - дея сўзлаган пресс-конференцияда инсон ҳуқуқлари мустақил комиссияси бошлиғи Эссам Юнис.
Юниснинг сўзларига кўра, Исроил армияси «тўғридан – тўғри тинч аҳолини мўлжалга олиб қурол қўллаган ва қасддан уларни ўлдирган, бунга жароҳатланганларнинг аксариятидаги бош, бўйин ва кўкрак соҳасига етказилганлиги далил бўлади».
У халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотларни ўзларининг юридик ва гуманитар жавобгарлик вазифаларини бажаришга ҳамда Исроил томонидан фаластинлик фуқароларга нисбатан давом этиб келаётган хунрезликларини олдини олиш устида ишлашга чақирган.
Ўтган жума куни Ғазо ва Исроилнинг шарқий чегараси бўйлаб оммавий уюштирилган митинглар бошланган чоғда умумий сонда 20 нафар фаластинлик намойишчи ўлдирилган.
Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, бу вақтда 1500 нафардан ортиқ фаластинлик намойишчилар жароҳатланган, улардан аксарият қисми оғир аҳволда.
Ўтган жума куни ташкил этилган митинглар олти ҳафталик намойишларнинг очилиши ҳисобланиб, Исроилнинг ташкил этилганлигининг 70 йиллиги жараёни билан боғлиқ бўлиб, фаластинликларда “Накба” ёки “Фалокат” деб номланади, намойишлар эса 15 майда якунланади.
Намойишчилар фаластинлик қочқинларга ўзларининг тарихий Фаластин ҳудудларида қолган шаҳар ва қишлоқларига «қайтиш ҳуқуқини беришларини» талаб қилимоқда, маълумки, улар 1948 йилда янги Исроил давлатини ташкил этиш учун бу ерлардан қувиб чиқарилган.



