ОАВ: Яқин Шарқ – тарихий воқеа остонасида

ОАВ: Яқин Шарқ – тарихий воқеа остонасида

Яқин кунларда Яқин Шарқда тарихий воқеа содир бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақида The National Interest маълум қилди. Мухбир Джеймс Роббинс Исроил ва бир қатор араб давлатлари ўртасидаги муносабатларда илиқлик бўлиши эҳтимоли ҳақида билдирган.

Узаро сулҳий муносабатларнинг аломатлари сифатида 13 март куни Оқ уйда Ғазодаги гуманитар инқирозга бағишлаб ўтказилган конференцияни келтиради. Ушбу конференция ишида бошқа давлатлар билан биргаликда Саудия Арабистони, Қатар, Баҳрайн, Уммон ва БАА вакиллари ҳам иштирок этишган. Ушбу тадбирда Исроил делегациялари ҳам иштирок этишган. Ушбу тадбирни узоқ йиллар мобайнидаги Исроил ва араб мамлакатлари ўртасидаги биргаликдаги илк дипломатик учрашуви ҳисоблаш мумкин. Жорий ҳафта бошида Саудия Арабистонинг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон ўзининг АҚШга қилган ташрифи чоғида америкалик яҳудий йирик ташкилот вакиллари билан учрашув ўтказди. Роббинснинг фикрига кўра, араб мамлакатлари ва Эроннинг стратегик яқинлашуви сабабини мутахассислар Эроннинг ҳудудий нуфузи деб ҳисоблашмоқда ва айниқса, борган сари бу ҳолат расмий тус олмоқда.

Islam-today

back to top