Оятуллоҳ Ҳотамий: «Исроил ўзининг ақлсизлиги туфайли биз ўйлагандан аввалроқ йўқ бўлади»

Оятуллоҳ Ҳотамий: «Исроил ўзининг ақлсизлиги туфайли биз ўйлагандан аввалроқ йўқ бўлади»

Ҳотамийнинг бу сўзлари Исроил генералининг «Ҳизбуллоҳ» билан тўқнашув кейинги йили юзага келиши мумкин, деган баёнотидан сўнг айтилди.
Эрон Эксперт комиссияси катта аъзоси, Оятуллоҳ Аҳмад Ҳотамий «Ҳизбуллоҳ» ўзининг 70 километр радиусли таъсирга эга замонавий қуроли билан Ҳайфа Ва Тел-Авивни йўқ қилиб юборади», деб огоҳлантирди.

Бу ҳақида у жума маърузаси пайти айтган, дея хабар беради Yenicag.Ru Эрон оммавий ахборот воситаларига таяниб.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил армияси раҳбари генерал-майор Ницан Алон армия радиоси орқали чиқишида «Ҳизбуллоҳ» билан тўқнашув кейинги йили рўй бериши мумкин, деганди.
Эрон раҳбари Оятулло Ҳомайнийнинг аввалроқ айтган «Исроил 25 йилдан ортиқ яшамайди» деган фикрига қўшимча қилиб Ҳотамий шундай деди: «Иншааллоҳ, Исроил ўзининг ақлсизлиги туфайли ундан аввалроқ ҳам йўқ бўлиб кетиши мумкин»

back to top