Юзлаб яҳудийлар Иброҳим (алайҳиссалом) масжидига кириб рақсга тушди (+Видео)
Ўтган ҳафта юзлаб истилочилар Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғидаги Хеврон шаҳрида жойлашган Иброҳим (алайҳиссалом) масжидига бостириб кириб, ўша ерда яҳудийларнинг Песах байрамини нишонлади, деб хабар беради Haksöz Haber.
Исроилдан кўчириб келтирилган аҳоли том маънода масжидни эгаллаб олди, узоқ йиллардан бери масжиднинг эшикларини мусулмонлар учун ёпиш ҳаракати кетмоқда.
Масжид ичкарисида 270 га яқин киши қўшиқ ва рақслар билан яҳудийлар байрамини нишонлади.



