Мутахассис: Исроил Россияни Эрон билан уриштириб қўймоқчи
Исроил ҳарбий ҳаво кучларининг зарбалари натижасида 14 киши ҳалок бўлди.
Исроил Хомс вилоятидаги Суриянинг Т-4 авиабазасига ракеталар отди. Тел-Авив бу ишнинг оқибатини яхши билган ва ва уни АҚШ билан аввалдан муҳокама қилгани ҳам тайин. Бу ҳақида Россия телевидениесининг «Время покажет» дастури орқали чиқишида сиёсатчи Каринэ Геворгян айтди. «Бу жуда яхши ўйлаб қилинган иш, демак, у АҚШ ҳукумати билан мовофиқлаштирилган», деди мутахассис. Мақсад, унинг фикрича, Эрон ва Россиянинг иттифоқчилик муносабатларига раҳна солиш.
Эслатиб ўтамиз, Исроил ҲҲКнинг Хомсдаги авиабазага ҳаво ҳужуми ҳақида бугун эрталаб маълум бўлди. Умумий ҳисобда саккизта ракета отилган, улардан бештаси ҳавода тутиб олинган. Ҳужумлар натижасида 14 та ҳарбий ҳалок бўлган, улар орасида эронлик аскарлар ҳам бор.
Islam-today



