Қирғизистон мактабларида дин асосларидан таълим берилади

2018 йилнинг сентябридан бошлаб Қирғизистоннинг 56 та таълим муассасаларида «Диний маданият асослари» предметидан сабоқлар бошланади.

Бу ҳақида диний масалалар бўйича мувофиқлаштирувчи мажлисда Дин ишлари бўйича Давлат қўмитасининг таҳлилий бўлими раҳбари Гулноз Исаева маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, 2017 йилда синов тарзида ушбу лойиҳа мамлакатнинг 10 та мактабида йўлга қўйилди. «Бугунги кунга келиб мактаб ўқучилари учун ушбу предметдан дарслик, ўқитувчилари учун қўлланма тайёрланяпти, шунингдек, диний маданият асосларидан дарс берадиган ўқитувчилар учун келажакда тренинглар ташкил қилиш режалаштирилган», деди Гулноз Исаева.
Диний масалалар бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш Қирғизистоннинг Дин ишлари бўйича Давлат қўмитаси ва ЕҲҲТ томонидан ҳамкорликда ташкил этилган.

back to top